• image
    хуш келибсиз
    хонобод сиҳатгоҳига
Xonobod

хонобод ҳақида

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудида жойлашган бўлиб, ўзининг соф ҳавоси билан ҳар қандай дардга даво бўла оладиган маскандир.

Андижон вилоятининг сўлим гўшасида денгиз сатҳидан 850 м баландликда бўлган ушбу ҳудуд ўзининг кислород билан тўйинган, ионлаштирилган ҳавоси билан айниқса юқори ва қуйи нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашда айни муддао саналади.

Бу ернинг ҳаво ҳарорати вилоятнинг бошқа туманларидан тубдан фарқ қилиб, ўртача ҳарорат 5-7 даража паст, доимий равишда енгил шамол эсиб туради. Шамолнинг максимал тезлиги ёз мавсумида 15-20 м/с, қишда эса 8-10 м/с ни ташкил қилади.

picture

хонобод сиҳатгоҳи

Сифатли жиҳозланиши ҳамда иқлим шароитларига кўра нафақат Андижон балки Фарғона водийсида ягона саналган мазкур мажмуада сиз қисқа фурсатларда саломатлигингизни тиклабгина қолмай, мароқли ҳордиқ ҳам чиқаришингиз мумкин бўлади. Замонавий ускуна ва малакали ходимлар хизмати эса бу ердаги вақтингиз сермазмун ўтишини таъминлайди.

даволаш турлари

picture

Физиотерапия

Физиотерапия муолажалари иммунитетни кўтаради

батафсил
picture

Фитотерапия

Санаторияда фитотерапия сифатида «Кедр бочкаси» да муолажалар ва фитодамламаларни ичириш қўлланади.

батафсил
picture

Сув билан даволаш

Ушбу шифобахш усул бўлиб, гидротерапия усулларидан бири, кучли сув оқими билан бир неча метр масофадан сув массаси билан массаж қилишдир.

батафсил

ҳафталик об-ҳаво

Xonobod, Узбекистан

видеолавҳалар