хонобод ҳақида
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудида жойлашган бўлиб, ўзининг соф ҳавоси билан ҳар қандай дардга даво бўла оладиган маскандир.
Андижон вилоятининг сўлим гўшасида денгиз сатҳидан 850 м баландликда бўлган ушбу ҳудуд ўзининг кислород билан тўйинган, ионлаштирилган ҳавоси билан айниқса юқори ва қуйи нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашда айни муддао саналади.
Бу ернинг ҳаво ҳарорати вилоятнинг бошқа туманларидан тубдан фарқ қилиб, ўртача ҳарорат 5-7 даража паст, доимий равишда енгил шамол эсиб туради. Шамолнинг максимал тезлиги ёз мавсумида 15-20 м/с, қишда эса 8-10 м/с ни ташкил қилади.