Сиҳатгоҳ ҳақида

"Шифокор хасталикни даволайди, шифони эса табиат беради" - Гиппократ

Хонобод сиҳатгоҳи

Хонободводийнинг гўзал табиатли, мусаффо ҳаволи, экотуризм учун қулай ҳудуди. Бу ерда Сиз ҳордиқ чиқариш билан бирга бетакрор табиат манзараларидан завқ оласиз. Сиҳатгоҳда мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мавжуд. Кенг ва ёруғ хоналар энг сўнгги замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланган.

 

Андижон вилоятининг сўлим гўшасида денгиз сатҳидан 850 м баландликда жойлашган иқлимий курорт саналади. Санаторий ўзининг кислород билан тўйинган, ионлаштирилган ҳавоси билан юқори ва қуйи нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослаштирилган.

 

«Хонобод» санаторийсининг ҳудуди 10,5 гектарни эгаллайди. Барча санаторий корпуслари парк зонасида жойлашган, ва кўм-кўк дарахтлар ва гулларга бурканган.

 

Кўкаламзор экинлар қайрағочлар, тераклар, эманлар, ёнғоқ даражтлари, оқ акасиялар, кленлар, каштанлар, арчалар, чинорлар, арча буталари, бужун ва бошқа дарахтлардан иборат.

 

Санаторийнинг асосий даволайдиган омили – юқори ҳароратли сув (ер юзасида чиқишда ҳарорати I 18°С дан + 44°С гача).

 

 

 

«Хонобод» санаториясида даволанишдан ўтиш учун кўрсатмалар:

 

сурункали гастрит, холецистит, панкреатит, гастродуоденит, ошқозон ва 12-бармоқли ичакнинг яра касаллиги – чанлиқланиш босқичида, сурункали пиелонефрит, сурункали ич қотиши, гинекологик ва урологик касалликлар, периферик асаб тизимининг касалликлари (остеохондроз, радикулит, неврит, невралгия, НЦЦ, ВСД, ҳолсизланиш синдроми), суяк ва бўғим касалликлари (артрит, полиартрит).

 

Сиҳатгоҳда тўлақонли даволаниш учун жуда кўп бўлинмалар мавжуд:

  • минерал ванналар,
  • физиотерапия бўлими,
  • электрофорез,
  • гальванизация,
  • парафин билан даволаш,
  • уқалаш,
  • механик ва гидроуқалаш,
  • игна билан даволаш,
  • стоматология,
  • косметология,
  • галотерапия (тузли шахта),
  • сузиш ҳавзаси,
  • фитнес-зал,
  • фитобар.

 

Сиҳатгоҳда шунингдек замонавий клиник ва биокимёвий лаборатория, УТТ ва ЭКГ ташҳислаш ускуналари бор.

 

Беморларни сув билан мажмуавий даволашда иқлимий даволаш, парафин билан даволаш, электр-ёруғлик билан даволаш, фитотерапия, функционал терапия, парҳез билан даволаш ва санатория-курорт услублари кенг қўлланилади.

 

Санаторийда турли-туман анжуманлар ва семинарларни ўтказиш, кўп сонли таркиби бўлган делегацияларни жойлаштириш мумкин. Бу мақсадларда бизда барча керакли жиҳоз-ускуналари бўлган иккита замонавий конференц-зал ва алоҳида банкет зали бор. Санаторийнинг бутун ҳудудида, шу жумладан ўқув корпуси, ётоқ корпуслари ва ошхонада, юқори тезликли интернет ишлайди. Бу ерда банкоматлар ва тўлов терминаллари бор.

 

Бу ерда ёпиқ спорт зали, тренажёрлар билан жиҳозланган заллар, ёпиқ сузиш ҳавзаси мавжуд. Очиқ спорт майдонларида ҳатто профессионал атлетлар шуғулланиши учун ҳам барча қулайликлар муҳайё.

 

 

 

“Хонобод”да Сиз водийнинг энг малакали шифокорлари назорати остида бўласиз. Шу билан бирга, жаҳон стандартларига мувофиқ физиотерапия хоналарида керакли даволаниш муолажаларини оласиз.