Аэросолярий

"Шифокор хасталикни даволайди, шифони эса табиат беради" - Гиппократ

Аэросолярий

Аэросолярий шароитида узоқ бўлиш орқали даволаш спелеотерапия ёки галотерапия номини олган. Аэросолярийда даволаш бутун организмга мақбул таъсир кўрсатади. Бу эса ундаги микроиқлим одатдаги атмосферадан кучли фарқ қилиши билан белгилаб берилади. Аэросолярийда бир хил даражадаги ҳарорат ва намлик сақланади, ҳавоси эса даволовчи хусусиятларга эга (юқори ионлашувга эга бўлган зарралар ва инсон организм учун фойдали микроэлементлар бор). Тузларда мавжуд бўлган минераллар ва микроэлементлар, организмга киради ва ўз даволаш таъсирини кўрсатади. Улар нафас олиш жараёнида қонга тушади ва қондаги гистамин даражасини, оқсил ва углевод алмашинувини меъёрлаштиради.

Тузли шахтадаги асосий даволаш омили тузли аэрозолга тўйинган ҳаво ҳисобланади. Сеанс давомида, тузли ҳаво яна қоннинг кислородга тўйинганлигини оширади, организмнинг юқумли касалликлар ва вирусларга қарши кураш учун ҳимоя кучларини шакллантиради. У бронхлардан балғам ажралишига кўмаклашади, эпителийнинг ҳимоя функцияларини тиклашга ёрдам беради, яллиғланишни камайтиради, нерв ва иммун тизимини мустаҳкамлайди, уйқуни яхшилайди ва стрессни йўқотади.

Аэросолярийда тузнинг даволовчи таъсири организмнинг тўртта тизимига: нафас олиш, нерв, ҳазм қилиш тизимлари, ҳамда терига таъсир кўрсатади.