Парҳез билан даволаш

"Шифокор хасталикни даволайди, шифони эса табиат беради" - Гиппократ

Парҳез билан даволаш

Парҳезли овқатланиш мажмуий курорт даволашнинг ажралмас қисмидир. У бутун организмда нейрогуморал жараёнларга таъсир этиш орқали ўз таъсирини кўрсатади, ва бошқа терапия усулларининг кўпроқ самарали таъсир этиши учун фойдали замин яратади. Ошқозон-ичак тизими касалликларида патогенетик асосланган бўлади. Тўғри тузилган парҳезли овқатланиш беморларга, даволовчи таъсир этиш билан бирга, организмнинг мустаҳкамланиши ва барча ҳаёт учун зарур бўлган озуқа моддалари келиб тушишини (оқсил, ёғлар, углеводлар, минерал тузлар, микроэлементлар, витаминлар ва сув) таъминлайди. Овқатланиш рационининг кимёвий таркиби ва овқатланиш режими инсон организмининг олий нерв фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади, унинг бош мияси пўстида қўзғалиш жараёнларини ўзгартиради.

М.И. Певзнер – профессор, диетология асосчиси ва Москва овқатланиш институтининг ташкилотчиси «Даволовчи овқатланишсиз оқилона даволаш мумкин бўлмайди», деб айтган эди. Ҳозирги пайтда «Хонобод» санаторийсида, парҳезли даволашда М.И. Певзнер услубиёти бўйича 10 та даволаш парҳези қўлланади.