Фитотерапия

"Шифокор хасталикни даволайди, шифони эса табиат беради" - Гиппократ

Фитотерапия

Санаторияда фитотерапия сифатида «Кедр бочкаси» да муолажалар ва фитодамламаларни ичириш қўлланади. «Кедр бочкаси» (фито-бочка) - даволаш -профилактик мини-сауна бўлиб, унда табиий материал, иссиқ буғ ва табиий соғломлаштирувчи компонентларнинг (турли ўтлар дамламалари) даволовчи кучи мужассамлашади. Кедр ёғочи чиқарадиган фитонцидлар, касаллик қўзғатувчи микроорганизмларни йўқ қилади ва ҳавога даволовчи соғломлаштирувчи хусусиятни бахш этади. 5-6 сеанс ўтказилиши биланоқ «Кедр бочкаси» нерв тизими, қон томирлари ва таянч-ҳаракат аппаратининг касалликларини даволашга, ортиқча вазн муаммосини ҳал этишга имкон беради ва косметологик таъсир кўрсатади. Фито-бочка катталар учун ҳам, 3 ёшдан бошлаб болалар учун ҳам қўлланади.

«Кедр бочкаси» да муолажаларга фитодамламалар аъло қўшимча ҳисобланади. Панто-даволаш ва буғли ванналар бирикмаси қуйидаги натижаларга эришишга имкон беради: қон айланишини яхшилаш ва қон босимини меъёрлаштириш, уйқу ва кайфиятни яхшилаш, оғриқларни, яллиғланишни, спазмлар ва стрессларни йўқ қилиш, иммунитетни мустаҳкамлаш, ишлаш қобилияти ва жинсий функциясини ошириш, тикланиш ва ёғларни парчалаш жараёнларини тезлаштириш, организмнинг ички резервларини ошириш, қариш жараёнларини секинлаштириш, шлакларни чиқариш ва целлюлитни йўқ қилиш.