Физиотерапия

"Шифокор хасталикни даволайди, шифони эса табиат беради" - Гиппократ

Физиотерапия

Физиотерапиянинг энг кўп тарқалган турлари электр ёруғлик билан даволаш, гальванизация ва дори билан электрофорез ҳисобланади. «Хонобод» сиҳатгоҳида соғломлаштириш шароитида улар кенг қўлланилади. Яллиғланиш жараёни кескинлашганда ёки бальнеодаволаш мумкин бўлмаган ҳолатларда, улар мустақил даволаш усули сифатида тайинланади.

Электр ёруғлик билан даволаш – саломатликдаги кўп муаммоларни ҳал қилишнинг универсал усулидир. Бу терапия ёрдамида даволанадиган касалликлар кўлами етарлича кўп бўлиб, ушбу муолажалар шифокорлар томонидан даволаш усули сифатида кенг қўлланади. УБ ва ИҚ-нурланишлар жуда кўп тери касалликларини даволашга имкон беради. Бундай нурларнинг таъсири яллиғланишга қарши, тузатувчи, регенерация қилувчи, оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, иммунитетни оширади, ҳамда D3 витамини ишлаб чиқарилишини кучайтиради.

Гальванизация ва электрофорез - паст кучланишли электр токни даволашда қўллаш усулидир. Уларни ҳар қандай ёшдаги беморлар яхши қабул қилади. Доимий ток ўтганда кўп тўқималарнинг ионли ва кимёвий таркиби, уларнинг электр ҳолати, уларда сувнинг, биологик фаол моддалар ва ферментларнинг миқдори ўзгаради, ҳужайра мембраналарнинг ўтказувчанлиги ортади. Натижада, нерв тизимининг ҳолати меъёрлашади, қон айланиши, моддалар алмашинуви ва организм тўқималарининг таъминоти яхшиланади. Гальванизация яллиғланиш ҳолатлари камайишига, иммунитет ортишига ва кўп тўқималарнинг регенерацияси жараёнлари тезлашувига кўмаклашади. Гальваник ток тер ва ёғ безларининг кенгайишига кўмаклашади, бу эса дори моддаларининг организмга ўзлашишини тезлаштиради ва уларни кўпроқ фаоллаштиради.

Сиҳатгоҳда физиотерапия хоналари мажуд бўлиб, улар барча замонавий ускуналар билан жиҳозланган: «УВЧ- 30 ва 80», «ПРК-2», «Луч-58», «Тонус», статик душ, «Амплипульс-5», ультратовушли даволаш аппарати «УТП- 1», 4-тубусли электросон аппарати, УБО нурлантиргич, «ИСКРА-1», «Соллюкс» чироғи, Минин чироғи, Бах чироғи, «Полюс-1», «Поток», гальванизация аппаратлари ва ёруғлик ванналари, 4-камерали ванна.