Функционал терапия

"Шифокор хасталикни даволайди, шифони эса табиат беради" - Гиппократ

Функционал терапия

Функционал терапия мажмуий курорт даволашнинг ажралмас қисмига айланган. Функционал терапия усули сифатида, даволаш жисмоний тарбияси «Хонобод» санаторийсида кенг қўлланади.

Даволаш жисмоний тарбиясининг асосий воситаси организмнинг асосий биологик функцияси сифатида жисмоний машқлар ҳисобланади. Даволаш жисмоний тарбияси организмнинг реактив хусусиятларини ўзгартиради ва унинг фаоллигини оширади. Даволаш жисмоний тарбияси эрталабки гимнастика, даволаш гимнастикаси, сувдаги гимнастика муолажалари, ўйинлар, экскурсиялар шаклида ўтказилади. Даволаш гимнастикаси муолажалари аввалдан тузилган машқлар тўпламига мувофиқ, гуруҳли ёки индивидуал машғулотлар шаклида, таянч-ҳаракат аппарати, юрак-қон томир тизими, марказий ва периферик нерв тизимининг касалликларида, гинекологик ва урологик касалликларда, ошқозон-ичак тизими касалликларида, моддалар алмашинуви бузилишларида тайинланади. Фитнес зали турли тренажерлар, гимнастик девор мосламалари, гимнастик скамейкалар ва снарядлар, гантеллар, коптоклар, эспандерлар билан жиҳозланган.

Терренкур – даволаш жисмоний тарбиясининг шаклларидан бири, у асосан организмни текис, ўртача паст-баланд ёки тоғли жойлар бўйлаб дозалаштирилган юриш орқали чиниқтириш учун мўлжалланган. Дозалаштирилган сайрлар беморни соғломлаштириш ва унинг жисмоний бардошлигини оширишнинг аъло воситаси бўлиб, организмга умумий мустаҳкамловчи ва тетиклаштирувчи таъсир кўрсатади, унинг барча ҳаётий функцияларини кучайтиради, нафас олишнинг чуқурлашувига, ритмининг текисланишига ёрдам беради. Терренкур вызывает увеличение потребления кислороднинг истеъмолини оширади ва тўқималарда моддалар алмашинувини кучайтиради, яхшикайфият яратади, атрофдаги табиат манзараларидан ижобий туйғулар ва иродавий қониқиш туйғуси ривожланиши туфайли тетиклик ва ғайрат пайдо бўлади. Ортиб борувчи дозаларда юриш таъсирида юрак фаолияти яхшиланади, периферик қон айланиши фаоллашади, веналарда қон туриб қолиши камаяди. Терренкур, агар қўллаш мумкин бўлмаган метеорологик ҳолатлар бўлмаса, ҳар йили ўтказилади.

Беморларни даволаш мажмуасида игна-рефлексли даволаш ва мануал терапия кенг қўлланади, унга анъанавий уқалаш (умумий, тананинг алоҳида соҳалари ва жойлари, бўғимлар, умуртқа, мушакларни уқалаш, сегментар, кўкрак қафасини уқалаш ва ҳоказо), механик уқалаш киради. Уқалашни ўтказишда – маҳаллий қон айланишини яхшилаш, сегментар зоналарга таъсир этиш, тўқималарда моддалар алмашинувини кучайтириш, чандиқланиш жараёни ва ҳаракатлар чекланганлигини камайтириш мақсадига эришилади. Даволовчи уқалаш ҳар куни, 10 та муолажа курси билан ўтказилади. Бундай курс самарали бўлади.