Иқлим билан даволаш

"Шифокор хасталикни даволайди, шифони эса табиат беради" - Гиппократ

Иқлим билан даволаш

Ҳавонинг атмосфера босимининг паст қиймати, асосий метеорологик элементлар (атмосфера босими, ҳаво ҳарорати, нисбий намлик) нисбатан кам ўзгарувчанлиги, қуёш нурланишининг кўп давомийлиги (йилига 2780 соат) ва юқори ялпи қуёш радиацияси курорт иқлимини яратади. Хонободда диплопий ўзгарувчанлиги унчалик катта эмас, бу эса курорт иқлимининг ижобий омили бўлади. Бу ерда барча йил мавсумлари яхши сезилади.

Хонобод Ўзбекистоннинг энг илиқ жойларидан бири бўлиб, бу ерда қиш узоқ давом этмайди  – атига 50 кун (20 декабрдан 8 февралгача). Ўртача ойлик ҳарорат +1,5°С ни ташкил этади. Қиш даврида қуёшли об-ҳавоси бўлган кунларнинг кўп бўлиши курортда иқлим билан даволашни кенг қўллаш учун қулайдир. Ёз фасли бу ерда иссиқ, қуруқ ва узоқ давом этади (қарийб 5 ой) ва ўртача ойлик ҳарорат +25,5°С ни ташкил этади.

Иқлим билан даволашнинг метеорологик шароитлари ёзда, об-ҳавонинг анча барқарор бўлиши ва ультрабинафша радиациянинг етарли табиий ресурслари борлиги оқибатида, бошқа йил мавсумларига қараганда кўпроқ бўлади. Қуёш нурлари терига тушиб, сезгир нерв толаларининг улкан миқдорини қўзғатади, кўп сонли тери рецепторларига таъсир этади, нерв тизими орқали ички аъзоларнинг функцияларига таъсир кўрсатади.

Хонобод иқлими ҳақидаги юқоридаги маълумотлар ундан иқлим билан даволаш учун фойдаланишга имкон беради ва асосан апрел ойидан октябргача давом этадиган гелиотерапия саналади. Йилнинг барча мавсумларида, санаторияда аэротерапия (ҳудуд бўйлаб сайр) ўтказилади.