Косметология

"Шифокор хасталикни даволайди, шифони эса табиат беради" - Гиппократ

Косметология

Косметология – тиббиётнинг фаол ривожланаётган соҳаси бўлиб, у инсон организмининг эстетик муаммоларини, уларнинг этиологияси, намоён бўлиши ва тузатиш усулларини ўрганади, инсонни ўрганувчи бошқа илмий фанлар эришган кашфиётларни ва ютуқларни, ҳамда инсон қиёфасининг эстетических муаммоларини тузатишга қаратилган услубиётлар тўпламини тез ўзлаштиради.

Тери – тананинг ташқи қопламаси бўлиб, инсоннинг мураккаб, энг катта ва ҳаётий-муҳим аъзосидир. У танани ташқи таъсирларнинг кенг кўламидан ҳимоя қилади, нафас олиш, ҳароратни ростлаш, модда алмашинуви ва бошқа кўп жараёнларда иштирок этади. Бундан ташқари, тери юзаки сезгирликнинг (оғриқ, босим, ҳарорат ва ҳоказо) жуда катта рецептив майдони ҳисобланади.

Терини даволаш учун ёки профилактика мақсадида унга таъсир этишнинг кўпчилик усуллари, дерматология, физиотерапия, тикланиш тиббиёти ва косметик кимё фанларининг ютуқларига асосланади. Косметология услубиёти тўплами сифатида, «Хонобод» санаторийсида терапевтик косметология қўлланади, унинг имкониятлари тўпламида терини тозалаш, озуқа бериш, намлаштириш ва тетиклаштириш учун ташқи пардоз воситаларидан фойдаланиш, уқалаш, инъекциявий ва физиотерапевтик усуллари мавжуд.