Андижон вилояти, Хонобод шахри

Хонобод шахри

     Кадимий, ўз давлатчилигига  эга  бўлган, буюк Амир Темур бобомиз яратган империянинг шаркий сархадлари  саналган Фарғона водийси, азалдан яратувчанлик ва бунёдкорлик билан шуғулланган эл ва элатлар билан беозор тотувликда яшаб келган.Ўрта асрнинг иккинчи ярмида хукмронлик қилган Қўкон хони, Норбўтабий ва унинг фарзандлари хонлик даврларида нафақат сархадларини кенгайтиришга, балки дехқончиликни ривожлантиришга хам кенг имконият яратиб берган.Жумладан: Андижон ўлкасининг серхосил  адирлик яйловлари ва текисликларига Оқ бўра ҳамда Қорадарёдан оқаётган сувларни жиловлаб, каналлар орқали керакли жойларга сув  таминлаш тизимини ташкил этган. “Тяньшан” тоғларининг ғарбий қорли чўккиларидан ҳосил бўлган  сувлар Ясси ва Куршаб  ирмокларидан ташкил топган “Қорадарё” (катта дарё) ўзининг асовлиги билан Кампирровот дарасидан ўтгач  оқими бўйлаб гоҳ ўнга Фозилмон, Хидирша, Сузоқ  каби жойларга, чапда эса Султонобод, Дардоқ, Ойим каби томонларга ёйилиб окканлиги учун  дарё ўзанида катта кичик оролчалар хосил бўлиб  турли туман хайвонот ва кушлар учун табиий кўпайиш масканига айланиб борган.

 

 

       Дарёдан айрим йилларда секундига 2000 м3 сув окиб ўтгани тарихда кузатилган. Дарё ўзанини бошкарилмаганлиги ва табиий холда шитоб билан окиши атрофда эса чўлга айланаётган текисслик ва лалмикор ерларнинг экинга яроксизлиги Кўкон хони Норбўтабий ва ундан кейинги Хонларга Корадарёни кулай ерда жиловлаб. сунъий каналлар оркали дехкончиликни ривожлантириш учун Савай арик, Шахрихонсой, Андижонсой каналларини кўлда каздиришга эхтиёж тугилган, ўша даврдаги миробларнинг сугориш тизимини ташкил этишда хеч бир геодезик асбобларсиз(теодолит,нивелир) ернинг баланд сирти оркали 80-100 км га сув окимини ташкил этганлигининг ўзи, уларнинг юксак махорат ва билимга эгалигидан далолат беради.

 

 

         XVIII асрнинг 2 ярмида бу ишларни амалга ошириш учун  Кўкон, Кува, Шахрихон, Андижондан кўнгилли ва мажбурий жалб  этилган ахоли иштирокида, стратегик кулай манзил хисобланган Юнус ота адирининг шарқий теккислигини танлаб, шу  ерда аввалига ертўла,  капа уйлар қуриб Кампирравот дарасидан оқиб ўтаётган шиддатли оқимни жиловлаш учун керак булган Мирзатерак, Бакатерак,Шумтол каби дарахтларни экишни бошлайди. Ушбу экилган дарахтлардан сепоя (сув йўналишини ўзгартирадиган қурилма).Учта гўланинг учи бирлаштирилади ва шох шабба тош ташлаб сепоянинг турғунлиги таъминлайди. Натижада  Корадарёнинг икки киргоклари (шимолдан Тошохур, жанубий томондан Ўттиз адир) ўртасидан (550-600м) оқиб ўтаётган сувни сепоялар қуриб, йўналтириш орқали Савайариқ, Шахрисонсой, Андижонсой каналларига йуналтирилган. Аввалига кичик сув окимини йўналтириб кейинчалик оммавий хашар йўли билан канал казиш бошланган . Айникса Шахрихонсой   ва Савай арикларини казишда хозирги Кескан ер деб аталган жойда канал казиш анча мураккаб ва огир кўл мехнатини талаб килган.(табиат конунига кура сув шаркдан гарбга томон окиши осон кечади, чунки, ер курраси фазода ўз ўки атрофида шимолга нисбатан соат милининг айланишига кўра гарбдан шаркка томон айланади).

 

 

                 Йиллар давомида мироблар, канал казувчилар жойлашган масканни кейинчалик Султонобод деб номлайдилар. Сепоя учун экилган теракзорлар экилган жойни тарихий номи Кампирравот деб аталган лекин. Россия Туркистонни забт этгандан кейин “Тополино”  номи билан атала бошлаган (1870 йилларда). Юнус-ота адирининг гарбий тарафидан казилган Андижонсой канали бўйлаб Эшонобод (Суткан), Норбута, Сайилгох, Бешкалтак, Чимен, Корасув, Бўрилик, Маъмуробод, Кўргонтепа каби ахоли жойлари пайдо бўла бошлайди. Корадарёнинг асл узанининг унг киргогида Фозилмон ота, Темир йўли курилиши бошлангандан кейин буюк ипак йўлида жойлашган Хонобод (1914-1916 йиллар)” Хонобод” темир йул станцияси деб атала бошлаган. Хонобод номи билан аталишига сабаб Корадарё ўзани сувсизлик йилларида тўкайзорларга айланиб кетгани боис турли хайвонот ва қушлар маконига айланиб қолгани учун Қўқон хонлари ва амалдорлари Тошохур адирининг кулай шаклда тугаган кисмида /хозирги Тарандубитель заводи профилакторияси жойлашган тепалик/ чодирлар тикиб бахор ва ёз ойларида дам оладиган, ов киладиган кароргохга  айлантиришган. Адирнинг шу кисмида ХХ асрнинг 60 йилларида  йўл курилишида ковлаган ён багрида кадимги кабрлар ичидан, килич, хум ва турли сопол идишлар колдиклари чиккан.

Ҳам зиёрат, ҳам саёҳат. "Фозилмон Ота" зиёратгоҳи

Ҳудудда муқаддас қадамжоларнинг кўплиги кейинги пайтда сайёҳликнинг яна бир тури — зиёрат туризмини ривожлантириш қўл келмоқда. “Фозилмон ота” зиёратгоҳи шундай қутлуғ масканлардан бири ҳисобланади. Ушбу қадамжода зиёрат қилиш, қуръон тиловат этиш учун шарт-шароитлар яратилган.

 

 

Масканнинг яна бир эътиборли жиҳати Фозилмон ота булоғининг мавжудлигидир. Унинг кўз ёрганига 600 йилдан ошгани айтилмоқда. Шунча вақтдан буён у ҳудуд аҳолисининг асосий сув манбаи ҳисобланади. Шифобахшлиги боис ўндан ортиқ касалликларга даволашда тавсия этилади. Булоқ атрофидаги 56 туп чинор дарахтлари эса асрларни қаритиб, виқор билан кўкка бўй чўзмоқда.


“Фозилмон ота” зиёратгоҳи хорижлик меҳмонларнинг ҳам эътиборини ўзига жалб этган. Шу боис ҳам Италия, Германия, Хитой, БАА, Жанубий Корея, Россия, Украина, Белорус, Қирғизистон, Қозоғистон, каби давлатлардан ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.